«ёшлар билан учрашув» тегли мақолалар


Шавкат Мирзиёев ҳайкаллар олдида номаъқул ҳаракатлар қилган тиктокерларни танқид қилди
1 июл 2021, 15:10

Шавкат Мирзиёев ҳайкаллар олдида номаъқул ҳаракатлар қилган тиктокерларни танқид қилди

Президент Алишер Навоий, Амир Темур, Мотамсаро она ҳайкаллари ёнида айрим тиктокерлар томонидан содир этилган номаъқул ҳаракатлар уни ранжитганини айтиб, уларни танқид қилди. «Бу болаларнинг ота-онаси, бобо-момолари, ўқитувчи ва муаллимлари¸ қолаверса, маҳалла-кўй, ёшлар билан ишлайдиган масъул мутасаддилар қаерга қараяпти?», — деди у. Қолаверса, бу каби ҳуқуқбузарлик учун жазо чоралари янада кучайтирилиши маълум қилинди.

Хориждаги иқтидорли ёшларни ватанга қайтариш бўйича янги тизим жорий этилади
30 июн 2021, 23:16 1

Хориждаги иқтидорли ёшларни ватанга қайтариш бўйича янги тизим жорий этилади

Президент хориждаги ўзбек ёшларини қайтариш учун янги тизим яратилишини қайд этди. «Юксак билим ва малакага эга ёшларимизни Ватанимизга келиб ишлаши учун барча шароитларни яратиб берамиз», — деди у. Улар раҳбарлик лавозимларига асосий номзод сифатида кўрилади, уй-жой ва муносиб маош билан таъминланади.

Фаол ёшлар депутат ва сенаторларга бириктирилади
30 июн 2021, 20:45 2

Фаол ёшлар депутат ва сенаторларга бириктирилади

Президент Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумида фаол ёшлар юқори ва қуйи палата аъзоларига бириктирилиши, маҳаллий кенгашларда ҳам ёшлар парламенти ташкил этилишини маълум қилди. «Ушбу тизим асосида сиёсий етук ва фаол ёш йигит-қизлар парламент ва маҳаллий кенгашлар фаолиятига янада кенгроқ жалб этамиз», — деди у.

Президент 30 июнь куни ёшлар билан учрашади
28 июн 2021, 11:26

Президент 30 июнь куни ёшлар билан учрашади

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев бугун Туркия Республикаси Вице-президенти Фуат Октай билан учрашади. 29 июнь куни давлат активларини хусусийлаштириш жараёнлари, 1 июль куни узум етиштириш ва қайта ишлаш масалалари бўйича тақдимотлар ўтказилиши мўлжалланган. Шунингдек, ҳафта давомида республика ҳудудларига амалий ташриф ҳам режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашди
25 декабр 2020, 18:01

Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев биринчи марта ўтказилаётган Ўзбекистон ёшлари форумига ташриф буюриб, нутқ сўзлади. Давлат раҳбари ўз нутқида Учинчи Ренессанс, ёш волонтёрлар фаолияти, ёшлар билан ишлаш бўйича Тошкент тажрибаси, «Ёшлар: 1+1» дастури, Ёшлар кичик саноат зоналари, «Ёшлар мурожаати» электрон платформаси, тадбиркорликка ўқиган ёшларга 4 фоизлик кредитлар, ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш ва бошқа мавзуларга тўхталди.

Қашқадарё вилоятида 26 мингдан ортиқ ёшлар ишсиз экани аниқланди
13 ноябр 2020, 11:54

Қашқадарё вилоятида 26 мингдан ортиқ ёшлар ишсиз экани аниқланди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалаларида очиқ мулоқот қилди. Суҳбат чоғида вилоят бўйлаб 26 мингдан ортиқ ёшлар ишсиз экани ва тадбиркорлик ривожи даражаси анча пастлиги қайд этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг